Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқлик ёшлар: ҒАЛАБАЛАР МУБОРАК!

Учқудуқлик ёшлар: ҒАЛАБАЛАР МУБОРАК!

Шу йилнинг 19-21 апрель кунлари Бухоро шаҳрида спортнинг Жиу - Житсу тури бўйича 2004-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди. Баҳсларда мамлакатимизнинг барча минтақаларидан 300 га яқин спортчи қатнашиб, уч кун давомида мухлислар шиддатли ва муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлишди.

Унда Шимолий кон бошқармасига қарашли ''Лочин'' спорт мажмуаси тарбияланувчиларидан 30 нафари иштирок этиб 49 та медаль билан қайтишди. Ушбу спорт мусобоқасида 27 та олтин, 14 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритган Алишер Шодмонов, Гулнора Масагутдинова мураббийлиги остида тарбияланаётган учқудуқлик спортчилар медаллар сони бўйича Ўзбекистон рекордини ўрнатишди.

Жумладан, 30 кг. вазн тоифасида Бакир Тўраев биринчи, 30 кг. вазн тоифасида Озодбек Ҳайдаров иккинчи, 38 кг. вазн тоифасида Муҳиддин Исматов биринчи, 44 кг. вазн тоифасида Моҳинур Абдурашидова биринчи, 40 кг. вазн тоифасида Шаҳноза Нуриддинова биринчи, 40 кг.вазн тоифасида Асал Шавкатова биринчи, 50 кг.вазн тоифасида Зариф Зокиров фахрли биринчи ўринга эгалик қилишди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки Жиу-Житсу спорт тури халқаро миқёсда жадал ривожланиб бораётган қадимий яккакураш турларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда бу спорт турини кенг ривожлантириш, ёшлар орасида иқтидорли Жиу-Житсу усталарини тарбиялаш ва доимий рағбатлантириш мақсадида яқинда Ўзбекистон Жиу-Житсу федерацияси фаолияти ва раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилиб, қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

***

Яна бир учқудуқлик спортчи Давлатбек Хидиров ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федарацияси томонидан ташкил этилган қўл жанги бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида кучли учликдан ўрин эгаллади.

Дарвоқе, кончилик касб-ҳунар коллежининг 2 – босқичида ўқиётган Давлатбек Хидиров 6 ёшидан бошлаб спорт билан мунтазам шуғулланади. Қўл жанги, бокс, турон яккакураш спорт турларидан 2 -разрядли спортчи бўлиб, яқинда спорт мастери кандидатлигига ҳужжатларни топширди.аРа

 

У "Лочин” спорт мажмуасининг тренери Улуғбек Раззоқов мураббийлигида 10-11 май кунлари Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федарацияси томонидан ўтказиладиган мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Давлатбекка мусобақаларда омадлар тилаймиз.

***

Айнан ёшлик чоғидан спорт билан дўст бўлиш бола характерининг тобланиши, мусобақаларда қатнашиш орқали унда қатъиятлик ва мардлик хусусиятларининг шакл­ланиши, ғалабага интилиши, таъбир жоиз бўлса, аввало, ўз устидан ғалаба қозониши, мустаҳкам иродага эга бўлиши учун пухта замин яратади.

Шу жиҳатларни эътиборга олган туман мактабгача таълим бўлими барча муассасаларда турли спорт тўгаракларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратаётир.

Куни кеча янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган "Jоy оf bаbiеs” мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 160 га яқин кичкинтойлар қисқа фурсатда катта-кичик ютуқларни қўлга киритмоқда.

"Ғlу high” гуруҳи тарбияланувчиси Марварид Абдуҳалилова Ашихара каратэ спортидан Ўзбекистон очиқ чемпионатида иштирок этгани фикримизнинг ёрқин далилидир. Тошкентда жорий йилнинг 21 апрелида бўлиб ўтган мазкур мусобақаларда турли ёш тоифасида спортчилар иштирок этди.

Беллашувларнинг 6-7 ёш 20 кг. вазн тоифасида Марварид қизимиз мамлакат биринчилигини эгаллаб, кубикни қўлга киритди.

Мақоламиз аввалидаги фикрларни давом эттириб, фарзандларимизни боғча ва мактаб ёшидан спорт оламига жалб этган ҳолда, бу борада кўзланган эзгу мақсадларга эришишимиз мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: