Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА МУҲИМ!

САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА МУҲИМ!

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида "Дўстлик” МФЙ да сайёр қабул ўтказилди. Мажлисни биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими С.Хамроев олиб борди.

Бугунги кунда энг муҳим бўлган муаммолардан бири бу уй-жой ва ишсизлик масаласи бўлиб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тушунчалар берилди.

Туманимизда аҳоли ўртасида ишсизликнинг олдини олиш юзасидан тадбиркорларга берилаётган енгилликлар хусусида сўз юритилиб, ажратилаётган имтиёзли микрокредитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сайёр қабулда "Дўстлик”, "Навоий”, "Мустақиллик” МФЙ ва "Алтинтау” ОФЙ да истиқомат қиладиган 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан, мурожаатларнинг 2 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилди, 5 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабулда фуқаролар Ш.Суюнова, Э.Шодмонов, М.Кунбасовлар тикувчилик, иссиқхона фаолияти ва чорвачиликни кенгайтириш мақсадида кредит олишга эҳтиёжи борлигини билдиришди. Микрокредитбанк АТБ Учқудуқ филиали раҳбари О.Мардоновга ушбу фуқароларнинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатиш юклатилди.

Яна бир "Дўстлик” МФЙ фуқароси Ш.Хамроев нонвойхона қуриш учун ер ажратилишини сўраган бўлса, И.Каримов ҳам ер масаласида мурожаат қилди.

Шунингдек, сайёр қабулда ўнга яқин учқудуқликлар иш масаласида туман раҳбарига, соҳа мутасаддиларига мурожаат қилдилар. С.Ярашева, Д.Жабборова, С.Пўлатовалар шулар жумласидандир.

"Пушкин” кўчаси 26 уй 4 хонадонда яшовчи Н.Саноев ва турмуш ўртоғи Р.Адизова соғлигини тиклаш мақсадида сиҳатгоҳга имтиёзли йўлланма ажратилишида амалий ёрдам сўради. "Фазогирлар” кўчаси 2 – уй 1 – хонадонда яшовчи Г.Абдуназарова, "Тинчлик” кўчаси 8 – уй, 4 – хонадонда яшовчи С.Абдурахмонова, "Наврўз” кўчаси 23 – уй, 2 – хонадонда яшовчи И.Суюновлар 2019 йилда қурилаётган арзон уй-жойлардан олишда амалий кўмак сўрадилар.

Фуқароларнинг мазкур мурожаатлари асосида уй-жой бериш тартиби тўғрисидаги қарор мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Тегишли мутасаддилар томонидан уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабулда мурожаат этган ҳар бир фуқаронинг мурожаати мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, ижроси тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: