Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Рўза тутинглар, саломат юрасизлар”

Рўза тутинглар, саломат юрасизлар”


Она диёримизга муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Бу ой бир неча асрлардан буён мусулмонлар томонидан алоҳида аҳамият билан кутиб олинмоқда. Рўза инсоннинг соғлигига шифо бўлса, Қуръон унинг руҳиятига шифодир. Бу ой мусулмон киши учун тарбия, меҳр шавқат ойидир. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Ким Рамазонда имон ила савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Рамазонда "Лайлатул қадр”да имон ила савоб умидида қаюм бўлса яъни тунни бедор ўтказса унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”, яъни Рамазон ойи келганда Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг саховатлари янада ошиб кетар экан. Биз ҳам у зотдан ўрнак олиб, рамазон кунлари оиламизга, қариндош уруғларга, маҳалламиздаги бева-бечораларга қўлимиздан келганича моддий ёрдам беришимиз, беморларни бориб кўришимиз керак. Чунки бу амаллар айниқса, ушбу муборак ойда кўп савоб бўладиган ишлардир. Рўза инсон тарбияси учун муҳим дастур ҳисобланади. Яъни рўза сабабли ҳаёт тарзимизни тўғрилаб, нафсимизни жиловлаб оламиз, масъулиятли бўламиз.

Рўза айнан нафснинг кунлик хоҳиши ҳамда унинг жасадга бўладиган ҳукмронлигини сусайтиради. Шунингдек, рўза нафақат соғлиқни сақлаш, балки хасталикларни даволаш учун ҳам ўта зарурлиги илмий исботини топган даво усулидир. Ҳозирги кунда кенг тарқалган хасталикларнинг кўпини тиббий мутахассислар ихтиёрий очлик йўли билан даволамоқда. Мазкур илмий тадқиқотлар натижасида рўза ҳозирда энг кўп тарқалган дардларга даво экани, киши доим соғ юрай деса, ҳар йили 28-30 кун ихтиёрий оч қолишни таъкидлаган.

Рўзага оид ушбу ҳақиқатлар бундан 14 аср аввал Пайғамбаримиз Маҳаммадсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Рўза тутинглар, саломат юрасизлар, деб айтилган ҳадиси шарифларининг илмий тасдиғидир.

Юртдошлар ана шу муборак Рамазон ойида қиладиган ибодатлари-у, эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: