Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 28 – АПРЕЛЬ “БУТУН ЖАҲОН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ”

28 – АПРЕЛЬ “БУТУН ЖАҲОН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ”

28 – апрель "Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” этиб белгиланган. Кўплаб мамлакатлар қатори Ўзбекистон Республикасида меҳнаткашларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза килиш Ўзбекистон Конституцияси билан, давлатимизнинг меҳнат тўғрисидаги қонунлар мажмуи ва уларни ривожлантиришда ишлаб чиқилган қарорлар, шунингдек, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига оид нормалар ҳамда қоидалар билан кафолатланган. Меҳнаткашларнинг соғлигини сақлаш, меҳнат шароитини бехатар бўлишини таъминлаш, касб касалликларини ва ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш давлатимизнинг асосий ғамхўрлигидан биридир.
Навоий кон металлургия комбинати Шимолий кон бошқармасида ҳам  соғлом ва хавфсиз меҳнат шароити яратиб беришда, корхона маъмурияти ва бевосита шу фаолият билан шуғулланувчи "Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими” зиммасига юклатилган. Навоий кон металлургия комбинати Бош муҳандисининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўринбосари Ишанходжаев М.Н. бошчилигида ўз соҳасининг малакали мутахассислари Камолов Х., Жиянов А., Шеров А., Тошпулатов С., Шарипов М., сингари мутахассислар доимо корхонада хизмат қилаётган ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, ходимлар руҳиятига салбий таъсир этувчи омиллар, уларни бошқариш ва такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратишган. 
Шунингдек, 10 мингдан ошиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган Шимолий кон бошқармаси "Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими” ходимлари айни чоғда меҳнат муҳофазаси маданиятини ривожлантириш, корхонада ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишда қаратилган самарали механизмни янада такомиллаштириш йўналишида ишланишлар олиб бормоқдалар.
Фурсатдан фойдаланиб, соҳа мутахассисларини фаолиятларида муваффақиятлар эл корига яраб, соҳа ривожига улкан ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз! 
Клара Мукаррамова,
 Шимолий кон бошқармаси
маънавий – маърифий ишлар
 бўйича мутахассиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: