Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 101 – ХАБАР КИЛАДИ. Қонунга амал қилинг

101 – ХАБАР КИЛАДИ. Қонунга амал қилинг

Ўзбекистон Республикаси «Ёнғин хавфсизлиги Қонуни» қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти томонидан 2009 йил 30 сентябр куни тасдиқланган. Ушбу қонуннинг 11-моддаси Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги сохасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги сохасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Фуқаролар

Ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг ҳимоя қилиши;

Ёнғин туфайли узига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши;

Ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғинннинг келиб чикиш сабаблари хамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш.

Ёнғин хавфсизлиги масалалари буйича белгиланган тартибда ахборот олиш;

Ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни мол-мулкини қутқариш ва ёнгинларни учириш юзасидан чоралар куриш;

Ёнғинларни ўчиришдан сақлаш хизматига кумаклашиш;

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кунгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Фуқаролар. Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши;

Ёнғинни сезиб қолганда бу хақда ёнғиндан сақлаш хизматига дархол хабар бериши.

Ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши;

Ўзига қарашли ишлаб чиқариш хўжалик биноларини, турар жойларни ва бошқа бинолар хамда иморатларни белгиланган тартибда ёнғин назоратини амалга ошириш мақсадида куздан кечириши ва текшириши учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият бериши шарт.

Фуқаролар қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларига эга бўлиши ва уларнинг зиммасидан бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.

Шахримизда яшовчи ҳар бир фуқаро ёнғин хавфсизлиги сохасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билса ва унга амал қилса ўзини ва ўзгалар ҳаётини ҳамда мол-мулкини ёнғин офатидан сақлашда зиммасидаги инсонийлик мажбуриятини бажарган бўлади.

 

ШКБ ЁХБ ЁН ва ПГ кичик инспектори сафдор Ф.Б.Улуғов

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: