Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Янги инвестициявий лойиҳаларда ёнғин хавфсизлиги талаблари.

Янги инвестициявий лойиҳаларда ёнғин хавфсизлиги талаблари.

Навоий вилоятининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва салоҳияти ниҳоятда юксак. Айниқса, ҳудуднинг етакчи ишлаб чиқариш тармоғи ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинати республикамиз саноатига муносиб ҳисса қўшиб келаётган гигант субъектлардан биридир.

Комбинат жамоаси ўтган йилнинг ноябрь ойида тарихий сана – Навоий шаҳри ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати ташкил топганлигининг 60 йиллигини кенг нишонлади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий шаҳри ва "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ташкил топганлигининг 60 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ҳамда амалга оширилди.

Биз Учқудуқликлар учун фахрланарлиси шуки, комбинат тарихи 1958 йилда Учқудуқ ҳудудидаги уран конларини ўзлаштиришдан бошланган эди, кейинчалик унинг жамоаси зиммасига олтин ишлаб чиқаришдек муҳим вазифа топширилди.

Айниқса, мустақиллик йилларида комбинат жаҳонда олтин ва уран ишлаб чиқарувчи пешқадам компаниялар биринчи ўнталигидан мустаҳкам ўрин эгаллаб улгурди. Замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган комбинат Қизилқум воҳасининг иқтисодий салоҳияти, саноати, қурилиши, маданиятини юксалтиришда катта кучга айланди. Саҳро баҳрида қад ростлаган Учқудуқ шаҳрида бугун кончилар, металлурглар, геологлар, энергетиклар, қурувчилар ва ўз касбининг бошқа етук эгалари оилалари, фарзандлари билан турмушлари янада чиройли бўлиши учун фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

Гарчи, 3-сонли Гидрометаллургия заводи иш бошлаганига чорак аср тўлмаган бўлса-да, у учун Мустақиллик даври янгиланиш, юксалиш босқичини бошлаб берди. Кейинги ўн беш йилликда бу ерда амалга оширилган модернизация ва диверсификация тадбирлари натижасида ишлаб чиқариш жараёни жадал ривожланди. Жаҳон стандартларига мос, ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулот тайёрлашни таъминлайдиган, илғор технологиялар билан жиҳозланган цехлар барпо этилди. Жумладан, завод ҳудудида сульфидли маъданларни бактериал оксидлаш усулида қайта ишлаш технологияси муваффақиятли жорий этилди.

Мамлакат тараққиётининг муҳим йўналишлари Президентимиз томонидан белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегияси халқимиз ва давлатимиз учун тарихий ҳужжатдир. Унда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларни жадал ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётини тубдан ислоҳ қилиш, янгилаш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратишдек эзгу макқсадлар ўз ифодасини топган. Унинг асосида заводда ҳам бир қатор янгиланишлар рўёбга чиқарилмоқда. 2026 йилгача қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича давлатимиз раҳбарининг қарори билан тасдиқланган дастурга кўра, умумий қиймати 3 миллиард долларидан ортиқ маблағ эвазига ҳаётга татбиқ этилган 27 та инвестициявий лойиҳалардан бири - айнан учинчи гидрометаллургия заводида "Кўкпатас” ва "Довгистов” конларининг ишланиши қийин бўлган рудаларидан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш лойиҳасининг рўёбга чиқарилаётганлиги диққатга сазовордир. Давр талабидан келиб чиқиб, олдимизда турган муҳим ва устувор вазифа, яъни ушбу лойиҳани сўзсиз рўёбга чиқариш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришда, янги иш ўринларини яратишда, халқимиз турмуш фаровонлигини оширишда, ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Қурилишда юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирлар ва лойиҳа билан назарда тутилган ёнғинга қарши ҳимоя бўйича комплекс чоралар билан бир қаторда ёнғин хавфсизлигини таъминлашдек муҳим вазифа ҳам эътибордан четда қолдирилмади, ЎзР ИИВ ЁХББ нинг "Меъёрий-техник ишларни янада такомиллаштириш” тўғрисидаги буйруғи талабларидан келиб чиқиб, бир қатор ёнғин хавфсизлигига оид тадбирлар, яъни қурилиш майдонида очиқ оловдан фойдаланмаслик, оловли ишларни олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, янгидан қурилаётган ва вақтинча ўрнатилган бино ва иншоотларга бориш йўлларини доимий очиқ ҳолда сақлаш, қурилиш майдонини ёритишни таъминлаш, вагон-уйларни гуруҳ-гуруҳ қилиб жойлаштиришда бир гуруҳда 10 тадан ортиқ бўлмаслигини ҳамда улар орасидаги оралиқ масофани таъминлаш, чекишни қатъиян таъқиқлаш, телефон ва бошқа хабарлаш воситаларини ўрнатиш, ностандарт электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, ёнғинга қарши ташқи ва ички сув таъминоти, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, автоматик ёнғиндан хабар бериш воситалари билан жиҳозланиши каби тадбирларнинг амалга оширилиши доимий назоратга олинган.

Бундан ташқари, барча ишчи-хизматчилар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, суҳбатлар ва радиосуҳбатлар ташқиллаштирилган. Янги қурилиш майдонида ишчи-хизматчилардан ташкил топган Кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначилари аъзолари билан назарий ва амалий ёнғин ўчириш машғулотлари ўтказилиб, янги қурилиш маскани ҳудудида ШКБ ЁХБ 8-ҲЁХҚда мавжуд ёнғин ўчириш техникалари ва қурол-аслаҳалари кўргазмаси ўтказилиб, қисм шахсий таркиби билан дружиначиларнинг ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди ва фавқулотда ҳолатлар ёки ёнғин содир бўлганда уларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари, яъни инсонларни ва моддий бойликларни қутқариш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдалана билиш каби тадбирлар амалда кўриб чиқилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоиз-ки, юқорида амалга оширилган тадбирлар билан биз нафақат ишлаб чиқариш объектларида, балки янги қурилаётган масканларда ҳам ёнғин содир бўлишининг олдини олган бўламиз.

 

 

Ҳилола Худойкулова, майор,

НКМК ДК ЁХБ ШКБ ЁХБ

катта инспектори

 

Ҳусниддин Яхяев, сафдор,

НКМК ДК ЁХБ ШКБ ЁХБ

кичик инспектори

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: