Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МИБ ФАОЛИЯТИДАН: ҚАРЗДОРЛИКЛАР УНДИРИЛДИ

МИБ ФАОЛИЯТИДАН: ҚАРЗДОРЛИКЛАР УНДИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганига қадар кўпчилик фуқаролар масъулиятни ҳис қилмасдан, ўзбошимчалик билан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан хўжасизларча фойдаланишган.

Шунингдек, у пайтларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти идораларида ишлаган назоратчи - ходимларнинг ҳам аксарияти масъулиятни ҳис қилмай, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлишган. Давлат мулки бўлган бебаҳо бойлигимизнинг бир қисми йиллар давомида талон-тарож қилиниб, миллиардлаб пуллар ҳавога совурилди.

Афсуски, ҳозир ҳам онда-сонда бўлса-да, ўтган даврни қўмсаб электр энергияси ва табиий газдан ўғринча фойдаланаётган, ноқонуний уланаётган, дебитор қарздорликларини ўз вақтида тўламаётган истеъмолчилар учраб турибди. Эндиликда ана шундай масъулиятсиз истеъмолчилар ходимларимиз томонидан назорат тартибида ўтказилаётган тадбирларда аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг уч ойи давомида электр энергиясидан қарздорликни бартараф этиш юзасидан жами 244 та 121 млн. 578 минг сўмлик талабномалар берилиб, талабнома ижросини бажармаган 15 та истеъмолчи электр тармоғидан ажратилди. Улардан 17 млн. 496 минг сўмлик дебитор қарздорликлар ундирилди. Шунингдек, тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг 14 таси қарздорликни бартараф этиб, қайта уланиш учун 18 млн. 651 минг сўм маблағ ундирилди.

Ходимларимиз томонидан белгиланган режа асосида жойларда мунтазам равишда истеъмолчилар билан ўтказилаётган учрашув ва тадбирларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, фойдаланилган энергия, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш лозимлиги уқтирилмоқда.

Сундет Бухарбаев,

МИБ Учқудуқ туман бўлими бош муҳандиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: