Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Назарбоев Тўқаевни Қозоғистон президентлигига номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди. Таклиф бир овоздан маъқулланди

Назарбоев Тўқаевни Қозоғистон президентлигига номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди. Таклиф бир овоздан маъқулланди

Nur Otan партияси раиси Нурсултон Назарбоев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон президентлигига номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди, деяхабарберди Tengrinews.

«Nur Otan партиясининг раиси сифатида, менкўриб чиқиш учун қурултой кун тартибига Қосим-Жўмарт Тўқаев номзодини Қозоғистон президенти лавозимига кўрсатиш масаласини киритаман. У билан кўп йиллар давомида биргаликда ишлаган инсон сифатида уни мамлакатда ушбу лавозимга энг муносиб номзод деб ҳисоблайман. Тўқаев мустақилликнинг илк йиллариданоқ турли жойларда мен билан бирга ишлаган. У Қозоғистон ташқи сиёсатини мен билан бирга қурган. Унинг дипломатик мақоми чет элда жуда қадрланади. У БМТ бош котибининг ўринбосари бўлиб, жуда тажрибали давлат сиёсатчиси бўлганини биласиз», — деди Назарбоев партиянинг навбатдан ташқари XIX қурултойида.

Назарбоевнинг таъкидлашича, Тўқаев Қозоғистон учун энг қийин даврда ҳукуматни бошқарган.

«1998 йили Осиёдаги инқирози даврида у иқтисодиётимизни қайта тиклашда иштирок этган. 1990 йиллар охири ва 2000 йилларнинг бошида у бир қанча муҳим ислоҳотларни амалга оширган ва шундан сўнг бизда иқтисодиётимизни ривожлантириш учун йўл очилди. Ўша йилларда у менинг Миллий жамғарма ташкил этиш тўғрисидаги ғоямни қўллаб-қувватлаган. Тараққиёт институтлари, уй-жой—жамғарма банки ишга тушган, ижтимоий модернизация йўлида илк қадамлар қўйилган. Янги пенсия тизими шакллантирилган. Сенат раиси сифатида у парламентаризм ривожи учун ҳам улкан ҳисса қўшган. Ўтган йиллар давомида у менинг содиқ сафдошим бўлди», — дея қўшимча қилди Қозоғистоннинг биринчи президенти.

Қурултой қарорига кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев бир овоздан президентликка номзод сифатида кўрсатилди.

«Биз бир қарорга келиб, Nur Otan партиясидан ягона номзодни аниқладик. Бир овоздан қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Биз бирлашиб, ушбу синовлардан ўтиб олишимиз зарур. Асримиз шиддатли. Илм-фан ва технология ривожланиб бормоқда. Ушбу асрда орқада қолмаслигимиз лозим. Бунинг учун эса бизга бирдамлик зарур. Биз мустақиллигимизни мустаҳкам ушлашимиз керак», — деди Нурсултон Назарбоев.

Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 20 март куни президентлик ваколатларинитопширганидан сўнг, мамлакатга Сенатнинг собиқ раиси — Қосим-Жўмарт Тўқаевраҳбарлик қилмоқда.

Дастлаб Тўқаев Назарбоевнинг президентлик муддати якунига етгунига қадар — 2020 апрелигача президентлик қилиши таъкидланган эди. Аммо Тўқаев апрель ойи бошида мамлакатда 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайловлари ўтказилишиниэълон қилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: