Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда 20 млн доллар эвазига хорижга меҳнат мухожирларини элтадиган автобуслар харид қилинади

Ўзбекистонда 20 млн доллар эвазига хорижга меҳнат мухожирларини элтадиган автобуслар харид қилинади

Ўзбекистонда 19,9 миллион доллар эвазига автобусларнинг катта туркумини харид қилиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбарининг тегишли қарори лойиҳаси Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталидажойлаштирилган.

Ҳужжатда мазкур хариддан кўзда тутилган асосий мақсад Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатдан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш манзилларига хавфсиз етказишни таъминлаш эканлиги билдирилган.

Техника етказиб берилиши Хитой тараққиёт банки кредити ҳисобига молиялаштирилади. Ушбу маблағ «Uzautotrans Service» компаниясига халқаро қатновларга мўлжалланган йўловчи автобусларни сотиб олиш учун ажратилади.

Ҳужжжатда автобуслар сони ва улар қайси ишлаб чиқарувчидан харид қилинишига аниқлик киритилмаган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: