Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқликлар Ўзбекистон рекордчиси

Учқудуқликлар Ўзбекистон рекордчиси

Шу йилнинг 19-21 апрел кунлари Бухоро шаҳрида спортнинг Жиу - Житсу тури бўйича 2004-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди. Баҳсларда мамлакатимизнинг барча минтақаларидан 300 га яқин спортчи қатнашиб, уч кун давомида мухлислар ҳақиқий шиддатли ва муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлишди. Унда Шимолий кон бошқармасига қарашли ''Лочин'' спорт мажмуаси тарбияланувчиларидан 30 нафари иштирок этиб 49 та медал билан қайтишди. Ушбу спорт мусобоқасида 27 та олтин, 14 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритган Алишер Шодмонов, Гулнора Масагутдинова мураббийлиги остида тарбияланган учқудуқлик спортчилар медаллар сони бўйича Ўзбекистон рекордини ўрнатишди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки Жиу-Житсу спорт тури халқаро миқёсда жадал ривожланиб бораётган қадимий яккакураш турларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда бу спорт турини кенг ривожлантириш, ёшлар орасида иқтидорли Жиу-Житсу усталарини тарбиялаш ва доимий рағбатлантириш мақсадида яқинда Ўзбекистон Жиу-Житсу федерацияси фаолияти ва раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилиб, қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: