Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қасамига содиқ йигитлар

Қасамига содиқ йигитлар

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридаги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли 99818 ҳарбий қисмда 2019 йил 14 апрел куни муддатли ҳарбий хизматга чақиртирилган 84 нафар ёш аскарлар билан, ўз ватани, халқи ва Президентига содиклик онти, уларнинг энг муҳим бурчларидан бўлмиш ҳарбий қасамёд қабул қилинди.

Ёш аскарларни ҳарбий қасамёдга келтириш бўйича ҳарбий қисм саф майдонида Учқудуқ тумани ҳокими ўринбосари Хотин-Қизлар кенгаши Раиси Г.Э.Алланова, Шимолий кон Бошқармаси тартибот бўлими бошлиғи О.У.Аҳмедов, ДХХ Учқудуқ шаҳар бўлими бошлиғи С.М.Фозилов, 3-ГМЗ заводи директори Қ.У.Гаффуров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши раиси О.Н.Тиловов, туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари иштирокида тантанали митинг ўтказилди.

Ёш аскарларнинг тантанали қасамёд қабул қилиш маросимида уларни табриклаш учун келган меҳмонлар, ота-оналар иштирок этишди. Энг қувонарлиси шундаки Ўзбекистон тарихида биринчи марта муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари топширилди.

Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимига ташриф буюрган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, уларнинг яқин қариндошлари ва ёшлар қалбида, ҳарбий ватанпарварлик, ватанга бўлган садоқатни шакллантириш, Республика мудофаа салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида, ҳарбий қисмдаги ёш аскарлар томонидан кўргазмали қўл жанги машқлари ва қурол билан саф усулларини бажариш намойиши бўлиб ўтди.

Шундан сўнг ҳарбий қисмда аскарларга яратилган шароитларни кўрсатиш мақсадида, аскарлар ошхонаси, аскарлар ётоқхоналари, спорт майдончалари ва аскарларнинг маиший хоналари кўрсатилди. Муддатли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналарига миллий таомлар тайёрланиб, байрамона тушлик дастурхони ёзилди.

Бундан ташқари "Учқудуқ” маданият саройи санъаткорлари ижросида байрам концерти уюштирилди.

Ушбу кун ёш муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётида унутилмас онлар бўлиб қолиши шак-шубҳасиздир.
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: