Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 2018 йилнинг энг яхши спортчилари тақдирланди

2018 йилнинг энг яхши спортчилари тақдирланди

Учқудуқ шаҳридаги "Учқудуқ” маданият уйида Шимолий кон бошқармаси 1-Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан "Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуаси фаолиятининг 2018 йилги якунларига бағишланган тантана ўтказилди.

Тадбирда ўтган йилнинг якунлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида, Осиё кубокларида ва бир қатор халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган 43 нафар спортчи тантанали равишда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Уларнинг ота-онасига фарзандларининг спорт ҳаётида фаол иштирок этгани учун Шимолий кон бошқармаси ва 1-Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раҳбарияти номидан ташаккурномалар берилди.

Шунингдек, спортчиларнинг тайёргарлиги ва юқори натижалари, кон бошқармаси ишчи-ходимлари, уларнинг оила аъзолари, шаҳар ва туман аҳолисини соғломлаштириш юзасидан қилган ишлар учун "Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуасининг Алишер Шодмонов, Ирина Анищенко, Шынгиз Куванышов, Фаррух Худойназаров, Елена Рябенко, Анастасия Чернова, Элеонора Федюк, Алексей Панин, Сардор Сатторов, Отабек Мирзаев каби мураббий-устозларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Корхона бўлинмалари ўртасида спорт мусобақаларидаги муваффақиятли иштироки ва яхши натижалари учун 3-гидрометаллургия заводи, Геотехнологик кон, Автомобиль транспорти бошқармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги жамоалари тақдирланди.

Ҳеч шубҳасиз, ўтказилган тадбир меҳнаткашларимизнинг келгусидаги ютуқлари ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун энг яхши рағбат бўла олади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: