Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақа тўлаш тартиби ўзгартирилди

Ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақа тўлаш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири буйруғи билан мазкур вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномасига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради «Uzreport.uz».

Ўзбекистон президентининг 2015 йил 14 апрелдаги «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва яна бир қатор Президент ва ҳукумат ҳужжатларига мувофиқ, ишламайдиган шахсга пенсия ва нафақа тўлови йўриқномага мувофиқ шахснинг аризасига асосан аниқланади.

Ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақалар уларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича тўланади. Агарда шахс фақат вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса, пенсия ва нафақа вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга пенсия яшаш гувоҳномаси амал қиладиган муддат давомида тўланади. Вақтинча рўйхатдан ўтишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан унинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади. Йўриқномада белгиланган тўловни «энг кам иш ҳақининг 18 фоизи миқдорида олувчилар» «энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида олувчилар» билан алмаштирилди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: