Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга

тегишли автомототранспорт воситалари ва

уларнинг тиркамаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг ахборотномаси 1993 йил 9-сонли 320-модда) 6, 25-моддалари "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 15-сонли 197-модда) 17- моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламини 2003 йил 1,2-сонли 17-моддасига) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари, мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтказиш бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ, Навоий вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-сонли туманлараро рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга автокорхона, ташкилот, хусусий корхоналар ҳамда муассасаларнинг, 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган, юк автомобиллари йирик габаритли ва оғир вазнли ҳамда хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари шунингдек уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

б) Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган, (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган траспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) Ишлаб чиқарган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган траспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

г) Тиркамалар ва кўрикдаги транспорт воситаси ҳамда шатакчи учун белгиланган муддатларда ДЙҲХХ оргиналларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари;

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари, кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан, 30 июнгача ўтказилади.

иккинчи марта жорий йилнинг 1 сентябрдан, 30 октябргача ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан, 30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ 1 январдан 31 авустга қадар ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

6. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун жарималар ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

7. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ҳамда қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш:

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

8. Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари мазкур қарорнинг ижроси таъминланганлиги тўғрисида 2019 йилнинг 20 ноябрь кунига қадар Учқудуқ туман ҳокимлигига ёзма равишда ахборот тақдим этиш топширилсин.

9. Туман ҳокимлиги ва "UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси биргаликда оммавий ахборот воситаларига кенг ёритилишини ҳамда Учқудуқ туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари А.Негматовга, ижросини ташкил этиш Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи А.Савуров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев

5 апрель 2019 йил, № 161-Қ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: