Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ

*Дўст-душмандан кимки менга илтижо қилиб келса, дўстларга шундай муомала қилдимки, дўстлиги янада ортди, душманларга эса шундай муносабатда бўлдимки, уларнинг душманлиги дўстликка алмашди.

*Менда бирор бир кимсанинг ҳақи бўлса, ҳақини ҳеч вақт унутмадим.

*Бирор киши билан танишган бўлсам, уни ҳеч вақт назаримдан четда қолдирмадим.

*Давлатим ва салтанатим қуёши кўтарилиб келаётган вақтда менга илтижо қилиб келган яхши-ёмон одамлар, хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик қилган бўлсин, салтанат тахтига ўтирганимдан кейин уларни хайр-эҳсонларим билан хижолатга қўйдим. Ўзимни уларнинг ёмонликларини унутгандек тутиб, ёмон қилмишлари дафтари устига афв қаламини тортдим.

*Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни Парвардигори оламга топширдим.

*Иш кўрган, синалган, шижоатли эр-йигитларни қошимда тутдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди.

*Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

*Очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим.

Фарида НУРМУРОДОВА тайёрлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: