Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / СУД ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ

СУД ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди ва Учқудуқ туман судига сайланган халқ маслаҳатчиларининг икки ярим йиллик ваколат муддати тугаётганлиги муносабати билан 2019 йил сентябрь ойининг 30 кунига қадар суд халқ маслаҳатчиларининг сайлови белгиланган.

Қонун талабига кўра, 30 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси муқаддам судланмаган иш жойида обрў-эътибор қозонган ходимлар ўз жамоасида ташкил қилинган сайловда кўпчилик овоз бериш йўли билан жиноят ишлари бўйича вилоят ва туман судларида халқ маслаҳатчиси сифатида сайланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 30-моддасига мувофиқ, "жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар” деб кўрсатилган.

Қонун талабига кўра, биринчи инстанция судида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят ишлари судда раислик қилувчи судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Агарда, биринчи инстанция судида ўта оғир жиноят ишлари кўрилаётган бўлса, мазкур ишлар судья ва икки халқ маслаҳатчиси қатнашувида ўтказилади.

Жиноят ишлари халқ маслаҳатчилари иштирокида кўрилаётганда халқ маслаҳатчилари ҳам судьянинг ҳуқуқларидан фойдаланади.

Суд барча масалаларни оддий кўпчилик овоз билан яъни, раислик қилувчи ва ҳар бир халқ маслаҳатчисининг овозлари тенглиги билан ҳал қилади.

Албатта халқ маслаҳатчилари қонунларни билса-да, судда раислик қилувчига қараганда чуқур билимга эга эмас. Лекин улар ҳаётий ва касбий тажрибага эга бўлиб, бу ишни асосли кўриб чиқишда судьяга кўмаклашиши мумкин.

Шу сабабли, туман корхона ва ташкилотларида халқ маслаҳатчилари сайловларини қонуний, беғараз ва кўтаринки руҳда ўтказилишида халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутатларининг ҳам ҳиссаси катта.

Масаланинг долзарблиги инобатга олиниб туман суди Шимолий кон бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия, туман халқ таълими бўлими, туман ДСИ, туман ТИФ "Миллий банк” бўлимларига ўз жамоаларида халқ маслаҳатчиларининг сайловини ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини юбормоқда.

Жаҳонгир КАРИМОВ,

жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: