Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / РАИС ЛАВОЗИМИГА МУНОСИБЛАР САЙЛАНАДИ!

РАИС ЛАВОЗИМИГА МУНОСИБЛАР САЙЛАНАДИ!

Жорий йилнинг май ойида юртимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида сайловлар ўтказилади. Айни пайтда туманимизда ушбу сиёсий жараёнга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

Сайловда туманимиздаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг 12 фоизи яъни 3172 нафар аҳоли қатнашиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда барча маҳаллаларда кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти йўлга қўйилиб, ишчи гуруҳлари тузилди.

Шу билан бирга, раис лавозимига номзодларни саралаш жараёни ҳам бошланди. Шунга кўра номзодларнинг маълумоти, ҳаётий тажрибаси, билими, ташкилотчилик қобилияти, аҳоли ўртасидаги обрў-эътибори инобатга олиняпти. Фуқаро ва давлат манфаатларини тенг қўя оладиган кишилар номзод қилиб кўрсатилмоқда.

Маҳалла раислигига сайланадиган номзод эртага ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, маҳалладаги ҳар бир оила, ҳар бир инсон тақдири учун масъулиятни зиммасига олишга қодир фидойи бўлиши, йиғин аҳлининг фикр-ўйлари, мақсад-муддаоларини иш фаолияти орқали ифода этиши талаб қилинади.

Эндиликда фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати 3 йил қилиб белгиланди.

Маҳалла раиси сайловларига яширин овоз бериш тизими жорий этилди. Қонунга ушбу қоиданинг киритилиши тумандошларимиз характерида шаклланган андиша, бир-бирига ҳурмат каби фазилатларнинг жараёнга салбий таъсир қилишининг олдини олиб, йиғин раислигига ҳар томонлама муносиб номзодларни сайланишини кафолатлайди.

Ҳурматли ватандошлар , маҳалламиз , жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этайлик!

Икром РАХИМОВ,

туман маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: