Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бюджет шаффофлиги-бугунги кун талаби!

Бюджет шаффофлиги-бугунги кун талаби!

Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ этиш доирасида иқтисодий ва молиявий статистик маълумотларга эга бўлиш имконияти ҳамда бюджет жараёнининг очиқлигини ошириш бўйича янги механизмларни жорий этишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 22 январдаги ”2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида бюджет даромадлари ва харажатларининг халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш, жумладан, бюджетнома муҳокамасида жамоатчилик фикрини инобатга олишга қаратилган аниқ механизмлар жорий этиш кўзда тутилган эди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 22 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, бюджет маълумотномаларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ҳамда сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати, жамиятимизнинг ривожланиши, аҳолининг турмуш фаровонлигининг ошиши натижасида маҳаллий бюджет ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Жумладан, 2017 йилги бюджет параметрлари 39,8 млрд., 2018 йил 51, 2 млрд., жорий йилнинг бюджет параметрлари эса халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида 75, 2 млрд. сўмга тасдиқланди.

Жорий йилги бюджет параметрлари ўтган йилги бюджет параметрларига нисбатан 46, 8% га ўсганлигини кўришимиз мумкин.

Ушбу бюджет параметрларини соҳалар кесимида таҳлил этадиган бўлсак, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари соҳасига – 48,9 млрд., соғлиқни сақлаш соҳасига – 14,3 млрд., маданият ва спорт бўлимларини сақлаш харажатларига – 1,3 млрд., ижтимоий кўникма маркази учун – 0,6 млрд. сўм, туман қишлоқ хўжалиги бўлими учун – 0,7 млрд. сўм, Ободонлаштириш бошқармасига – 2,6 млрд. сўм, давлат бошқарув идоралари учун – 4,7 млрд. сўм, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига – 1,4 млрд. ҳамда захира жамғармасига – 0,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Ушбу маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар белгиланган тартибда соҳалар бўйича бюджет маблағларидан тўғри, оқилона ва қонуний равишда бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга, ягона ижтимоий тўловларга, бюджет ташкилотларининг коммунал хизматларига, жорий таъмирлаш харажатларига, дори-дармон, тиббий жиҳозлар сотиб олиш харажатларига шунингдек, беморларга ва мактабгача таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш ҳамда бошқа харажатларга сарфланади.

Ҳа, давлат бюджети даромадлари ва харажатлари, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари очиқ ошкоралигини таъминлаш бугунги кун талабидир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: