Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “МАЪНАВИЯТ КАРВОНИ” нинг ҳайратлари

“МАЪНАВИЯТ КАРВОНИ” нинг ҳайратлари

Қизилқум бугун ўзгача тароватда. Ёшу-қарининг чеҳрасида байрамона кайфият. Эрта тонгданоқ,байрамга чорлаётган карнай-сурнай садолари "янги” Узунқудуқнинг қадим ўтмишидан сўзлаётгандек.

Янги, янгиланган Узунқудуқда "Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида бунёдкорлик, ободлик ишлари олиб борилиб, кўплаб ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўтказилди.

Ҳа, тинч ва обод юртга байрамлар ярашгани боис, Навоийнинг тантанали саналари сони яна биттага ошди, десак муболаға бўлмайди. Навоий вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоятнинг Томди, Конимех, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳрида "Маънавият карвони”доирасида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Байрам шодиёналари ўтмиш ва бугуннинг уйғун қиёфасини ўзида мужассам этган "Маънавият карвони”нинг тантанали юриши билан бошланди. Вилоят марказидан қарийб,250 – 350 км. олисда жойлашган Узунқудуқва Кокпатасовулларига қараб саф тортган буюк ипак йўли карвонини эслатувчи колоннада кўчма мобиль поликлиника, "Китоб менинг дўстимсан” пешлавҳаси ўрнатилган ва жиҳозланган микроавтобус ҳамдамобиль автобусбиринчи бўлиб Узунқудуқ овулига етиб келди.

Малакали шифокорлар томонидан 472 нафаровуллар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Эътиборлиси, мобиль поликлиникакўз касалликлари диагностикаси бўйичачет эл тиббий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Тадбир доирасида кам таъминланган, ногиронлиги бор овул фуқароларига дори-дармон пакетлари улашилди.

"Маънавият карвони” тадбирлари доирасида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оммавий спорт ва жисмоний маданият тарғиботига ҳам алоҳида урғу берилди. Спортнинг шашка, арқон тортиш, волейбол ва кураш турларидан мусобақалар бўлиб ўтди.

Вилоятимизнинг Хатирчива Навбаҳор туманидан ташриф буюрган бадиий жамоаларнинг чиқишлари, фольклор-этнографик ансамблларнинг куй-қўшиқлари ҳамда томошалари тадбирга йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

Кокпатасда ўтказилган "Маънавият карвони” тадбирида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов иштирок этиб,овул аҳолисини маънавият байрами билан қутлади. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар берди. 13 ва 6 – сонли умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналарига эсаўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этилган бадиий китоблар совға қилди.

Китобхонлик, санъат ва маданият, меҳр-оқибат ва фаровон ҳаёттараннумига айланган маънавият байрами дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг энг муҳим гарови эканлиги билан ҳам беқиёс аҳамиятга эга бўлди.

"Маънавият карвони”да бевосита иштирок этган, қизиқиш билан кузатган меҳмонлар қалбидаги таассуротлар уни қизилқумнинг сеҳрли бағрига такрор ва такрор чорлаши, шубҳасиз!.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: