Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Чехия ўзбекистонлик талабалар учун давлат стипендияларини таклиф қилади

Чехия ўзбекистонлик талабалар учун давлат стипендияларини таклиф қилади

Чехия 2016/2017-ўқув йилида Ўзбекистон талабалари учун учта давлат стипендиясини тақдим этади. Бу ҳақда Чехиянинг Тошкентдаги элчихонасига асосланиб, «Review.uz» хабар бермоқда.

Стипендиялар таълими фақат чех тилида бўлган бакалавр (уч—тўрт йиллик) ва тўлиқ магистрлик (тўрт—олти йиллик) ўқув дастурлари бўйича билим олиш учун тақдим этилади.

Мазкур стипендиялар асосида ўзбекистонлик талабалар Чехияда қишлоқ хўжалиги, техникавий, иқтисодий мутахассисликлар ва тиббиёт йўналиши бўйича таълим олиши мумкин.

Стипендиялар ва уларни қўлга киритиш қоидалари ҳақида тўлиқ ахборотни Чехиянинг Тошкентдаги элчихонаси сайтида ёки Чехия Таълим, ёшлар ва жисмоний ривожланиш вазирлиги интернет-саҳифасида топиш мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: