Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқлик кончилардан зарафшонликларга млрдлик совға

Учқудуқлик кончилардан зарафшонликларга млрдлик совға

Халқимиз тарихидан маълумки аждодларимиз маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширишни энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисоблашган. Мазкур қадриятларимиз бугун президентимиз Ш. Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширирилаётган "Обод қишлоқ” дастурида изчил давом эттирилмоқда. Бугунги кунда "Даугистау” кони ва "Даугистау” транспорт цехида 1000 нафарга яқин Шимолий кон бошқармаси ишчилари хизмат қилади. Уларнинг кўпчилиги кон яқинидаги "Даугистау” қўрғонида оиласи билан истиқомат қилишади. Ишчилар ва уларнинг қўни-қўшниларига муносиб шароит яратиш мақсадда Шимолий кон бошқармаси томонидан Зарафшон шаҳрига қарашли "Даугистау" қўрғони аҳолиси учун 20 ўринли ҳаммом ва сунъий қопламали футбол майдончаси қуриб, совға сифатида берилди. 1 млрд 374 млн сарфланиб бунёд этилган бу ижтимоий объектлар қишлоқ чиройига чирой қўшиш билан бирга, табиий газ билан таъминланмаган бу ерда истиқомат қилаётган 2 мингдан ошиқ аҳолининг аёллари- оналар ва уларнинг фарзандлари учун йиллар давомида ушалмаган орзусини амалга ошишига сабаб бўлди. "Энди болаларимиз ҳам чанг тупроқда копток тепишмайди, лекин замонавий ҳаммомимиз ” -дейишмоқда зарафшонликлар, учқудуқликлардан олган совғаларидан ҳам кулиб ҳам қувониб.

Аслида ҳар ким ўзи яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоғи қатори ҳудуд ажратмасдан у ерларни ҳам ободонлаштиришга ҳиссасини қўшса, юртимиз обод бўлади, обод юртда яшайдиган одамлар кайфияти яхши бўлиши таъминланади. 


 

 Лайло Каримова

                                                                                                                                                                  ШКБ Ахборот Хизмати


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: