Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «Келажакдаги Учқудуғим»

«Келажакдаги Учқудуғим»

Ҳаммамизга маълумки жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромонович раислигида "Аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш маданият , санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус бўйича илгари сурилди.

Шу муносабат билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Учқудуқ туман бўлими томонидан Кукпатас қўрғонидан 13-сонли умумтаълим мактаби ёшлари ўртасида "КЕЛАЖАКДАГИ УЧҚУДУҒИМ” номли рассомчилик танлови ўтказилди.

Танловда 7 нафар расссомликка қизиқиши ва қобилияти бўлган ёшлар иштирок этишди ва Нормаматов Элшод Зиё ўғли фахрли биринчи ўринни, Бердимуродова Моҳичеҳра Абдуназар қизи 2-ўринни, Базарбаева Бойбит Манат ўғли 3-ўринни қўлга киритди ва партиянинг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

А.Қаршиев,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: