Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Китоб хайрия марафони

Китоб хайрия марафони

Ҳаммамизга маълумки жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромонович раислигида "Аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш маданият , санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.

Ушбу 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ЎзЛиДеП Учқудуқ туман бўлими ҳамда 13-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда китоб хайрия марафони ташкил этилди. Натижада ёшлар кучма китоб дўконидан мактаб китобхонасини бойитиш учун ҳар хил бадиий, илмий ва адабий китобларни сотиб олишди ва мактаб кутибхонасига совға қилишди. Жумладан ЎзЛиДеП Учқудуқ туман бўлими ва Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси 30- "Кукпатас” сайлов округи депутати Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ҳам мактабга китоблар жамланмасини тақдим этди.

Н.Рузиева,

ЎзЛиДеП Учқудуқ туман бўлими аппаратраҳбари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: