Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”- АДОЛАТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”- АДОЛАТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

"Ишбилармон мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг- минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир” – бу "Темур тузуклари” китобида келтирилган қиймати ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган Амир Темурнинг ўгитларидан биридир.

Буюк Соҳибқирон, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги мамлакатимизда янги босқичда, халқчил руҳда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг ўзгача кўтаринкилик билан нишонланди.

Амир Темур — буюк шахс: кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга, эл-юртини севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон. У Буюк инсоннинг мураккаб ва ташвишлар билан тўлиб-тошган ҳаёти ва фаолиятини кичик бир тадбирда, ҳатто жуда қисқа ва умумий тарзда бўлса-да, баён қилиб бўлмайди. Шундай бўлсада, бобоколонимизга ҳурмат ва эхтиром, унинг ҳаёти ва буюк ишларини авлодларга намуна қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Шу мақсадда Шимолий кон бошқармасининг кўпмиллатли жамоаси, маънавий – маърифий ишлар бўйича мутахассислар, ҳамда фаол ёшлари ва Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи ўқитувчи, ўқувчилари билан биргаликда Буюк саркарда ҳаёти ва унинг ўгитларига бағишланган маънавий – маърифий тадбир ташкил қилдилар. Тадбирнинг асл мақсади Амир Темур ўгитларини ўрганиш орқали уларга халқ дарду – ҳасрати билан яшаш, Ватанни севиш ва уни ардоқлаш, унга хизмат қилиш олий бахт эканлигини сингдиришдир. Шу мақсадни кўзлаб мазкур тадбирни саҳналаштирган коллеж тарих фани ўқитувчиси Саодат Қаххорова ўқувчи-ёшларни истеъдодини, уларни қанчалар Буюк бобоколонимиз ҳаёти ва ўгитларини ёшлар қалбига яқин қила олганлигини ангаб олиш қийин эмас.

Маънавий – маърифий тадбирда Амир Темурнинг ёшлик чоғларидан бошлаб, то йирик давлат барпо қилгунга қадар бўлган жараёнларини кичик саҳна кўринишлари орқали ўқувчилар маҳорат билан ижро этдиларки, ўша давр муҳити ҳукмрон бўлгандек ҳиссиёт пайдо бўлди. Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган. Айнан мана шуни намоён қилувчи кўринишлар томошабинларда қизиқиш уйғотди.

Барча саҳна кўринишлари ишончли манбаларга таяниб ташкил қилинган. Жумладан, Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун Жаҳонгир ва испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг "Самарқандга Амир Темур саройига саёҳат кундалиги" асарларни манба сифатида олинган.

Маърифий тадбир сўнгида Амир Тумур ўгитларида ёд олган ёшлар чиқишлари барчани тадбирли, маърифатли, адолатли ва халқ манфаатлари, дарди билан яшашга, энг асосийси Ватанни севмоқли иймондан эканлигига тарғиб қилувчи чиқишлари муболағасиз кўп вақт ёшлар ёдида туришига ишонч билдирдик.

 

Клара Мукаррамова

Шимолий кон бошқармаси кадрлар бўлими

маънавий – маърифий ишлар мутахассиси

 

ШКБ АХборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: