Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБнинг янги лойиҳаси... Сиз ҳам улардан ибрат олинг!

ШКБнинг янги лойиҳаси... Сиз ҳам улардан ибрат олинг!

Ўзим ўқиган мактабга...

Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради, бироқ инсониятнинт минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Учқудуқ туманидаги 7- умумтаълим мактабида таълим олган, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ШКБ бошланғич ташкилоти етакчиси Фаррух Абдимўминов ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига 50 дона бадиий китоблар совға қилди.

Яхши ишнинг даракчиси бўлади, дейишади. Шундай ёшлар иттифоқи етакчисининг ташаббусидан четда қолмаймиз дея, ШКБ билан бошланган ишдан ШКБ 1-автокорхона ишчиси Ҳусниддин Бўриев ўзи таълим олган 18-мактабга 40 дона китоб билан ташриф буюрди. 16 карра Ўзбекистон рекордсмени, 4 карра Осиё чемпиони, 2 карра жаҳон чемпиони.

2014 йилдан буён пауэрлифтинг бўйича Осиё мамлакатлари орасида рекордчи Ҳусниддин Бўриевдан китоб олиш у билан суҳбатлашиш мактаб ўқувчилари учун унутилмас учрашув бўлди.

Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда

Халқимиз азалдан китобхон бўлгани рост. Чунки биз 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёд олган Навоий хазратларининг, олти мингдан зиёд ҳадисни ёд билган буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ҳазратлари авлоди эдик. Бироқ охирги пайтларда ана шу қадриятимиз бироз унутилган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси бугун бутун мамлакатда бўйлаб хайрли бир ҳаракат бошландики, бир пайтлар севимли машғулотимиз бўлган китобхонлик яна қулоч ёзди. "Раҳбардан 10та китоб” ташаббуси доирасида Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси директори ўринбосари Шуҳрат Бобомуродов Учқудуқ туманидаги "Йўлчилар” овулида жойлашган 5-умумтаълим мактаби кутубхонасига 100дан ортиқ бадиий китобларни совға қилди.

- Мактабимиз 2018 йилда қуриб фойдаланишга топширилган. Шунинг учун ҳали кутубхонамиз китоб фонди унчалик катта эмас эди, -дейди мактаб директор ўринбосари Дилшода Ғиёсова. – ШКБ томонидан ўқувчиларимизга туҳфа этилган 100та китоб энг сара совғамиз бўлди. Зеро айтмишлар "Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда, Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда”

Овул мактаби учун 100 китоб

Учқудуқ туманидаги олис чўл ҳудудида жойлашган "Боздун” овулидаги 2-мактабга НКМК Шимолий кон бошқармаси ходимлари томонидан 100дан ортиқ китоблар совға қилинди. Таълим қозоқ тилида олиб бориладиган илм даргоҳида мўъжазгина "Халқ кутубхона” си ташкил этилган. Бу зиё масканидан нафақат ўқувчилар, балки уларнинг ота-оналари ва овул фуқаролари бемалол фойдаланишлари мумкин. "Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган”-дейди ШКБ кадрлар бўлими бошлиғи ўринбосари Умрзоқ Бадалов. Бу овулга китоблар билан илк ташрифимиз бўлди. Ҳали бундай хайрли ишларимизни давом эттирамиз.

Ўзим ўқиган мактабга...

Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради, бироқ инсониятнинт минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Учқудуқ туманидаги 7- умумтаълим мактабида таълим олган, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ШКБ бошланғич ташкилоти етакчиси Фаррух Абдимўминов ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига 50 дона бадиий китоблар совға қилди.

Яхши ишнинг даракчиси бўлади, дейишади. Шундай ёшлар иттифоқи етакчисининг ташаббусидан четда қолмаймиз дея, ШКБ билан бошланган ишдан ШКБ 1-автокорхона ишчиси Ҳусниддин Бўриев ўзи таълим олган 18-мактабга 40 дона китоб билан ташриф буюрди. 16 карра Ўзбекистон рекордсмени, 4 карра Осиё чемпиони, 2 карра жаҳон чемпиони.

2014 йилдан буён пауэрлифтинг бўйича Осиё мамлакатлари орасида рекордчи Ҳусниддин Бўриевдан китоб олиш у билан суҳбатлашиш мактаб ўқувчилари учун унутилмас учрашув бўлди.

Атоқли адибимиз Ойбек таърифича, китоб - тафаккурнинг толмас қанотларидир. Шу маънода айтиш мумкинки, китоб - инсоннинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидир. Биз шундай йўл тутайликки, токи фарзандларимиз учун китоб энг бебаҳо совғага айлансин. Шундагина фардандларимиз биз орзу қилгандай, маънавий етук, теран фикрлай оладиган, катта ва кичик меҳрибон, Ватанига содиқ, инсофли, диёнатли ва олийжаноб инсонлар бўлиб камол топадилар. Сиз ҳам четда қолманг!

 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: