Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Мамлакатимизда 1 апрелдан уяли алоқа воситалари автоматик тарзда “оқ рўйхат”га ўтказилмоқда

Мамлакатимизда 1 апрелдан уяли алоқа воситалари автоматик тарзда “оқ рўйхат”га ўтказилмоқда

1 апрелдан Ўзбекистонда маҳаллий GSM-операторлар тармоқларида фойдаланиладиган мобил қурилмаларниавтоматик ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди, деяхабар қилдиАхборот технологиялари вакоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди.Маҳаллий GSM-операторлар тармоғида ўзининг мобил қурилмасидан фойдаланаётган абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди— рўйхатга олиш ҳаракатлари тизим оператори ваалоқа операторлари томонидан амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш тизими қуйидагилардан фойдаланишни чеклашга имкон беради:

контрафакт қурилмаларни— яъни IMEI-коди қурилманинг ҳақиқий моделига мувофиқ келмайдиган қурилмани;

ўғирланганлик ёки йўқотганлик сабабидан «қора рўйхат"га кириб қолган қурилмани;

божхона назоратидан ўтмаган қурилмаларни.

Телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини—uzimei.uzтизимининг расмий сайтида текшириб олиш тавсия этилади.

Ҳисобга олиш ва рўйҳатдан ўтказиш тизими, шунингдек, GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинувини ўрнатишга, қолаверса, ўғирланган ёки йўқолган абонент қурилмалари рўйхати алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради.

Ҳозирги пайтда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 тамобил оператори уланган. Белmгия, Чили, Коста-Рика, Кипр, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Гана, Венгрия, Ирландия, Италия, Малта, Норвегия, Португалия, ЖАР, Швеция, Буюк Британия, Венесуэла шулар жумласидандир. GSMA билан ахборот алмашинуви бошқа мамлакатлар ҳудудида ўғирланган ёки йўқолган қурилмаларни ишлатишни чеклаш имконини беради. Айни пайтда, Ўзбекистон ҳудудида вааксинча GSMAга аъзо компаниялар тармоқларида Ўзбекистоннинг «қора рўйҳати"га киритилган қурилмаларни ишлатишнинг имкони бўлмайди.

Мобил терминалларни ҳисобга олиш назорати тизими қуйидагиларга имкон беради:

абонент қурилмаларидан фойдаланиш ёки ўғирланган қурилмалар билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш вааниқлаш;

Ўзбекистонга ноқонуний, контрабанда йўл билан абонент қурилмаларини олиб келинишини чеклаш;

харидорларга абонент қурилмаларини сотиб олиш пайтида уларнинг мақомини текширишга, харид қилинаётган маҳсулот сифати васервис хизмати кафолатини таъминлашга ёрдам бериш;

хавфсизлик талабига жавоб бермайдиган контрафакт абонент қурилмаларидан фойдаланишни камайтириш ҳисобига фуқаролар соғлиғи ҳимоялаш;

контрабанда ваконтрафакт абонент қурилмалари ноқонуний айланмасининг пасайиши ҳисобига телекоммуникация бозорида соғлом рақобатни таъминлаш.

Мобил қурилмаларни IMEI-код орқали рўйхатга олиш тизимини жорий этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги қароридакўзда тутилганэди. «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК тизим оператори этиб белгиланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: