Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи 2019 йилда 1,5 бараварга оширилади

Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи 2019 йилда 1,5 бараварга оширилади

Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи фонди жорий йилда босқичма-босқич 1,5 бараварга оширилади. Бу Президентнинг «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонидакўзда тутилган.

Ушбу ходимларнинг ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилади.

Фармон билан фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари лавозимларининг давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби тасдиқланди.

2019 йил 1 июндан бошлаб фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: