Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ақсауле Тумишова туманимизда бўлиб ўз сайловчилари билан учрашди.

Мингбулоқ овул фуқаролар йиғинидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашув ва мулоқотлар чоғида депутат эртамиз эгалари бўлган ёш авлоднинг таълим-тарбия олишлари учун яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга доир давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

Учрашув очиқ ошкора мулоқот тарзида ўтказилиб, сайловчилар томонидан ўнга яқин масала ва таклифлар билдирилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: