Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИГА МАРМАҲАТ!

ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИГА МАРМАҲАТ!

Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Хусусан, биринчи ташаббус ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳасига кўра, 2019—2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион ёшни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича ҳудудий «йўл харита»ларини тасдиқлаш кўзда тутилган.

Бу каби эзгу ҳаракатлар туманимиз миқёсида ҳам аллақачон бошлаб юборилган. Жумладан, "Қизилқум” маданият марказида 3 та "Парвоз”, "Бойчечак”, "Ифтихор” сингари бадиий жамоалар ташкил этилди. Янгидан фаолият бошлаган ушбу тўгаракларда ёш иқтидор эгаларига саҳна нутқи, театр санъати ва рақсдан машғулотлар олиб борилади.

Барча санъатсевар ёшларни, истеъдод эгаларини тўгараклар машғулотларига чорлаб қоламиз!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: