Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТУМАН ҲОКИМИ СОВРИНИ учун мусобақалар ўтди

ТУМАН ҲОКИМИ СОВРИНИ учун мусобақалар ўтди

Яқинда 3-умумий ўрта таълим мактабида шахмат спорт туридан туман ҳокими соврини учун мусобақалар бўлиб ўтди.

2008-2014 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда беш юз нафардан ортиқ ёш шахматчилар дона сурдилар.

Муросасиз кечган баҳсларда 3-ўрин 10-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Паризода Абдуҳамидова, 2-ўрин 3-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Самадбек Холмаматов, 1-ўрин 10-мактабнинг 1- синф ўқувчиси Беҳруз Исматуллаевга насиб этди.

Беллашувларда муваффақиятли иштирок этган ёш шахматчилар туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шахмат турнирини куза-тиб борган туман ҳокими С.Хамроев биринчи ўрин ғолиби Беҳруз Исматул-лаевга компьютер жамла-маси совға қилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: