Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Кукпатасда ҳисобот-сайлов йиғилиши

Кукпатасда ҳисобот-сайлов йиғилиши

O`zLiDeP боланғич Учқудуқ туман бўлими Кукпатас геология қидирув экспедициясининг мажлислар залида "Кукпатас” БПТ, "Кукпатас ГҚЭ” БПТ, "Геология қидиркув бўлими” номли БПТ ларда навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 112 нафар аъзолар иштирок этди. Дастлаб БПТ ларнинг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланиб, 2019 йил учун иш режаси тузиб олинди.

Шунингдек йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2019 йилдаги устувор вазифалари белгилаб олинди.

Шунингдек 30-Кукпатас сайлов округида O`zLiDeP дан сайланган депутат Қаршиев Абдуназар Бердимуродович томонидан - "Партия депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотларининг аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва роли” ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишидан турли сабабларга кўра Кукпатас геология қидирув экспедициясидан ишдан кетган 20 нафар аъзо БПТ таркибидан чиқарилди ва 22 нафар ходимлар O`zLiDeP партиясига аъзоликка қабул қилинди.

Учқудуқ туман бўлими аппарат раҳбари

Н.Рузиева

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: