Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “Joy of babies” МТМ фойдаланишга топширилди

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “Joy of babies” МТМ фойдаланишга топширилди

Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таъминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. Шу боис, бугун мазкур масала давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади.

Туман марказида "Joy of babies” номли мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топшириш маросими катта хурсандчилик билан нишонланди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Инвестиция дастури асосида 125 ўринга мўлжалланган муассаса қурилишига қарийб 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Бу ерда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланган. Муассасада 5 та гуруҳга 150 нафар кичкинтой қамраб олинган.

– Вилоятнинг энг чекка туманида болажонлар учун шундай замонавий боғча барпо этилишида эртамиз эгаларига қаратилаётган доимий эътиборнинг амалдаги ифодасини кўриш мумкин, – дейди Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаев. – Президентимизнинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни 100 фоиз мактабгача таълим муассасасига қамраб олишга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.

Давлат, нодавлат, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосидаги мактабгача таълим муассасалари кўпайиши баробарида, уларда таълим-тарбия жараёни ҳам давр талабига мос такомиллаштириб бориляпти. Мазкур боғчада ҳам барча шароит яратилган, кичкинтойларга инглиз ва рус тиллари чуқур ўргатилади.

"Joy of babies” МТМ очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: