Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “НУРАФШОН” оилавий МТМ фаолияти йўлга қўйилди

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “НУРАФШОН” оилавий МТМ фаолияти йўлга қўйилди

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 30 июлдаги "Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида Учқудуқ тумани марказида илк бор оилавий мактабгача таълим муассасаси фаолият йўлга қўйилди.

Якка тадбиркор Икром Рўзиев томонидан ўз хонадонида ташкил этилган уй-боғча15 нафар тарбияланувчи қамровига мўлжалланган.

"Нурафшон” номи билан аталадиган оилавий мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг ўсиб-улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бугун 30 март куни "Нурафшон” оилавий МТМ нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда туман ҳокими С.Хамроев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаевлар иштирок этди.

Дарҳақиқат, оилавий боғчаларнинг қулайлиги кўп. Биринчидан, хонадонингизнинг бўш турган жойидан унумли фойдаланасиз, маҳалладошларингизнинг фарзандларига таълим-тарбия берасиз, якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритасиз. Шунингдек, ота-оналар билан келишган ҳолда турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиб, қўшимча даромад ҳам олишингиз мумкин. Фақатгина бу соҳада етарли билим ва кўникмага эга бўлиб, баркамол авлод тарбиялашдаги масъулиятни ҳис қилсангиз, кифоя.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: