Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши

O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида туман ИИБ бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар ва Халқ депутатларининг ўзлари сайланган сайлов округлари ҳудудларида "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат ва ҳудудий дастурлари бажарилишини назорати бўйича амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

Ҳукукбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан "Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, хизмат вазифалари белгилаб олиниб,туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва шароитлари ўрганилиб, ҳар бир содир этилган жиноятларни келтириб чиқарган омилларга баҳо берилиб, туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг геоинфармацион харитаси ишлаб чиқилиб, келгусида жиноят содир этишга мойил, оилавий жанжалкаш, спиртли ичимликка ружу қўйган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар билан виктимологик профилактикалар ўтказилиб, ушбу шахсларни келгусида жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги барча ташкилотларга топшириқлар берилиб, уларни ишга жойлаштириш борасида бандликка кўмаклашиш маркази билан, оиладаги жанжалларни бартараф этиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, амалий ёрдам берилиб келинаётганлиги, олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида туман ҳудудида содир этилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 12 та (2018 йил-17 та, 2019 йил-5та) жиноят камайишига эришилганлиги таъкидланди.

Шунингдек туманда умумий қиймати 275,5 млрд.сўм бўлган 76 та ҳудудий ва инвестиция лойихалари амалга ошириш натижасида 1 225 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилаётганлиги айтиб ўтилди. Жумладан, 22 та йирик лойиҳаларга 263,1 млрд.сўм, шундан 24,3 млн.АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади ва 1101 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилаётганлиги ало-ҳида таъкидлаб ўтилди. Ва шунингдек ушбу лойиҳаларни амалга оширишда туманда бир нечта муаммолар мавжудлиги ҳам айтиб ўтилди.

Биринчидан, туманга "Ўзтрансгаз” АЖ га қарашли газ қувури 13километрга яқин жойгача келган, лекин шахарга кириб келмаган.

Агар ушбу 13 километр (3,5 млрд.сўм маблағ ҳисоб-китоб қилинган) газ қувури тортилса, бугунги куннинг ўзида 6 та ташаббускор томонидан туз, мармар, гранит маҳсулотларини қайта ишлаш лойихалари ҳамда шу каби йирик инвестиция лойихалари амалга оширишга имкон яратади .

Иккинчидан, туманда техзник сув муаммоси мавжуд бўлиб, агар туман марказидан 75 км узоқликда жойлашган "Янги Аймурза” сув манбасидан сув қувурлари тортилса, нафақат техник сув таъминоти балки худуд ахолисининг ичимлик сув таъминотига бўлган муаммоси ҳам ечилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари

Р.Гаффоров

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: