Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: 1 июлдан таксичилар учун янги қоидалар кучга киради

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: 1 июлдан таксичилар учун янги қоидалар кучга киради

Юртимизда жорий йилнинг 1 июлидан лицензияланган таксиларга нисбатан бир қатор янги талаблар кучга киради.

Унга кўра, йўналишли таксилар учун талаб этилувчи тўлов терминаллари, таксометр ҳисоблагичлар ва радиоалоқа қурилмалари алмаштирилаётган ускуналар функцияларини таъминлайдиган махсус иловаларга эга қурилмалар (мобил телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) билан алмаштирилиши мумкин.

Қонунчилик билан талаб этилувчи рангни ўзи ёпишувчи материаллардан фойдаланиш йўли билан бўяш заруратисиз бериш, йўналишли такси сифатида ишлатилувчи ва ташқи ҳамда ички безак ягона белгилари билан жиҳозланган енгил автомобиллар йўналишли транспорт воситалари ҳаракатининг махсус йўлагидан юриши, шунингдек, «Тўхташ тақиқланган» белгиси амал қилувчи жойда тўхташига рухсат берилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Транспорт вазирлигига бир ойлик муддатда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар инвентаризациясини ўтказиш вазифасини юклади.

Амалга киритилаётган бу каби янги қоидалар йўловчилар, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчиларга қатор қулайликлар туғдиради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: