Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛИК ЗАХИРАСИГА ҚУЙИДАГИ ФУҚАРОЛАР КИРИТИЛАДИ!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛИК ЗАХИРАСИГА ҚУЙИДАГИ ФУҚАРОЛАР КИРИТИЛАДИ!

Судьялик лавозимига номзодлик захирасига судьялик лавозимлари учун зарур билими бор, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин.

СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛИК ЗАХИРАСИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ

Захирага киритилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Судьялари олий кенгашига ариза билан мурожаат қилади.

Бундай мурожаат тегишли судьялар малака ҳайъатлари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАР СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛИК ЗАХИРАСИГА КИРИТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС

Муқаддам судланганлар;

Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларга ёки жисмоний нуқсонларга эга бўлганлар;

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

Ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун ваколатлари олдинги иш жойи бўйича белгиланган тартибда тугатилганлар.

Судьялик лавозимига номзодлик захирасига киритилиши истагини билдирган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига бевосита ёки Кенгашнинг "sudyalar oliy kengashi.uz” расмий веб-сайти орқали ёхуд Кенгашнинг 11-90 ёки 200-26-00 рақамли ишонч телефонлари, 215-73-08 ёки 215-73-11 хизмат телефонлари орқали мурожаат этишлари ҳамда ўзларини қизиқтирган барча маълумотларни олишлари мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: