Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Учқудуқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ва аъзолари истемолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимояланиши ва жойларда таъминланиши, поймол бўлишга йўл қўймасликни ўзларининг бош вазифаси деб биладилар.

Бу борадаги амалий ишларга эътибор қаратадиган бўлсак, Чўл гули кўчаси 8 - уй 1 - хонадонда яшовчи фуқаро жамиятга ариза билан мурожаат этади. Истеъмолчи аризада қайд этишича, "Строй центр” савдо марказидан 5000 000 сўмга компьютер сотиб олган. Лекин 9 ой деганда янги компьютер ишдан чиққан. Кафолат муддати 3 йил бўлишига қарамай, сотувчи компьютерни на алмаштириб берган на таъмирлаб берган.

"Отангга бор, онангга бор”, қабилида иш тутган савдо дўкони раҳбари жамият аралашувидан сўнг истеъмолчига компьютерни таъмирлатиб, соз ҳолатга келтириб берди.

Яна бир факт. "Петрова” кўчаси 12-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро Г.Қобилова Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги "Янги бозор” ҳудудидаги 108-сонли дўкондан 266 000 сўмга "Faberlik” маҳсулотларини буюртма асосида харид қилган. Буюртмани 108-сонли савдо дўконини Севара исмли сотувчиси жўнатган. Маҳсулотни олган Г.Қобилова жўнатилган товарларнинг муддати ўтган ва ишлатилганлигини аниқлаган. Фуқаро дўкон сотувчисига товарни қайтариш ёки алмаштириш бўйича мурожаат қилганида ишни пайсалга солган. Қўнғироқларига жавоб бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИҲҲҚ жамиятидаги ҳамкасбларимиз билан боғландик. Ҳамкорликда дўкон сотувчисига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонун талаблари тушунтирилди. Натижада сотувчи муддати ўтган ва ишлатилган товарларни янгисига алмаштириб берди.

И.Бухорий кўчаси 4-уй 22-хонадонда яшовчи фуқаро Ж.Эргашев "Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган телефон ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи дўкондан 850000 сўмга харид қилган "А-3” русумли телефон носоз чиққанлиги хусусида шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Аризани жойида ўрганиб, сотувчига мавжуд қонун талаблари тушунтирилди. Натижада сотувчи носоз телефонни янгисига алмаштириб берди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: