Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ"газетаси хабар қилади: “ЎЗАГРОСУҒУРТА” АЖ : йиллар давомида оқланган ишонч!

"Учқудуқ"газетаси хабар қилади: “ЎЗАГРОСУҒУРТА” АЖ : йиллар давомида оқланган ишонч!

Мамлакатимиз суғурта бозоридаги энг йирик суғурта компанияларидан бири бўлган "Ўзагросуғурта” АЖ 1997 йилдан бери фаолият юритади. Ҳозирда акциядорлик жамиятининг Низом жамғармаси 100,0 млрд. сўмни ташкил этади. Шунингдек, республика бўйлаб 200 та бўлинмалари мавжуд. Улар томонидан 100 дан ортиқ суғурта турлари бўйича сифатли хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, "Ўзагросуғурта” АЖ Учқудуқ туман бўлинмаси фаолияти ҳам самарали йўлга қўйилган бўлиб, ўзининг сифатли хизматлари билан ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб улуш қўшмоқда.

Акционерлик жамиятининг ўтган 2018 йилдаги фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, юридик ва жисмоний шахслар билан 17133 та суғурта шартномаси тузилиб, суғурта мажбурияти 127421952,0 сўмга тенг бўлди.

Бўлинмада юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва тезкорлик билан суғурта товонини тўлаб беришни зиммасига олган малакали мутахассислар фаолият олиб боради.

Суғурта тўловларини суғурта турлари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, "Бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш”- 9200,0 сўм, "Ўқувчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш” - 5450,0 сўм, "Жисмоний шахсларнинг чорва молларини суғурта қилиш” 1600,0 сўм, "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш”-107 934,6 сўм, "Бахтсиз ҳодисалардан оилавий суғурта қилиш” - 950,0 сўм, "Аҳолининг турар жой иморатларини суғурта қилиш” - 170,0 сўм жами 2018 йил давомида 125304,6 сўм миқдорида суғурта товони фуқароларга тўлаб берилган.

Компанияда суғурта хизматлари рўйхатини янгилаб бориш ҳар доим устуворлик касб этади. Чунончи, "Она ва бола”, "Ғамхўр”, "Аҳоли мол-мулкини комплекс суғурта қилиш”, "Бахтсиз ҳодисалардан оилавий суғурталаш”, "Тежамкор”, "Бунёдкор”, "Манфаатдор”, "Тадбиркор” номли суғурта акциялари амалиётга киритилди.

Янги суғурта акцияларини тарғибот ва ташвиқоти йўлга қўйилиши натижасида мижозларга 1209 дона суғурта полиси сотилди.

Юқорида қайд этилган чора-тадбирларнинг амалиётга тадбиқ этилиши акциядорлик жамиятига аҳоли ва мижозлар ишончини янада мустаҳкамлаш, мамлакат суғурта бозоридаги мавқеини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мавзуга доир:

СУҒУРТА НИМА?

Суғурта – бахтсиз тасодифлар, ҳаёт давомида учраб турадиган турли кутилмаган нохушлик ва таваккалчиликлар оқибатида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш орқали фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилувчи тармоқ.

СУҒУРТА ПОЛИСИ

Компанияни мижозлар олдида олинган мажбуриятларни тасдиқловчи ҳужжатдир.

Суғурталанувчи суғурта полисини компаниядан сотиб олади. Мижоз келажакда ўзи билан содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисани, зарарларни қоплаши учун ҳамда бошқаларнинг ёрдамига муҳтож қолмаслиги учун кам миқдорга суғурта компаниясидан суғурта полиси сотиб олади ва бахтсиз ҳодиса сабабли мол-мулкига зарар етганда суғурта компанияси унга тўлаганидан кўп миқдорда мижознинг кўрган зарарини қоплаб беради.

СУҒУРТАГА ЭҲТИЁЖИМИЗ БОР(МИ)?!

Аслида ҳар биримизнинг суғуртага эҳтиёжимиз бор. Суғурта бозорида тажрибаси бор Суғурта компанияларига мурожаат қилишлари, суғурта турлари (улар жадаям кўп ва хилма-хил) ҳақида батафсил маълумот олишлари ва суғурта хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: