Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Боғчаларда: “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” доирасида семинар ўтказилди

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Боғчаларда: “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” доирасида семинар ўтказилди

2019 йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг мактабгача таълим муассасаларида "Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча туманимиздаги 2 – сонли "Қуёшжон” МТМда 11 та мактабгача таълим муассасаларининг ошпазлари, ҳамширалари ҳамда туман Давлат санитария - эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирокида болаларни соғлом ва хавфсиз овқатланишида ҳамшира ва ошпазларнинг ўрни мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Дарҳақиат, ҳамшира ва ошпазларнинг биринчи навбатдаги вазифаси болаларни соғлом ва сифатли овқатланишини ташкил этиш ҳамда бир кунлик меъёрлар асосида таомномани тузишда кўмак беришдан иборат. Мол, парранда гўштлари ва денгиз маҳсулотлари сели таркибидаги хавфли микроорганизмлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уларни озиқ-овқат маҳсулотларидан анча узоқда сақлаш керак. Шунингдек, барча маҳсулотларни сақлаш ҳароратини ҳам билиш жуда муҳим.

Семинарда тегишли мутасаддилар томонидан "Мактабгача таълим муассасасида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш”, "Соғлом турмуш тарзини шакллантириш” ҳамда "МТМда тиббий ходимлар томонидан ўтказиладиган профилактик тадбирлар” мавзуларида маърузалар ўқилди.

Семинар иши кўргазмали чиқишлар, ўзаро савол-жавоблар тарзида қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: