Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИДА совриндор бўлди

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИДА совриндор бўлди

Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, истеъдодли ёшларни кашф этиш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган турли кўрик-танловлар ёш истеъдодларни аниқлаш ва тарбиялашда муҳим омил бўлаётир.

Яқинда болалар мусиқа ва санъат мактаби ансамбллари кўрик-танловининг республика босқичи Самарқанд вилояти марказида ўтказилди. Унда Учқудуқ тумани болалар мусиқа ва санъат мактабининг ёш истеъдод соҳиблари ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Хонандалик йўналишида ансамбль раҳбари М.Азимова бошчилигида 10 нафар ёш ижрочиларнинг чиқишларини танлов иштирокчилари катта қизиқиш билан кутиб олдилар. Улар томонидан куйланган Т.Жалилов мусиқаси, Уйғун шеъри билан айтиладиган "Ўйнасин”, Шошмақомдан "Дугоҳ Ҳусайни – I” ашулалари маромига етказиб ижро этилди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, хонандалик ансамбли Маданият вазирлигининг III – даражали диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Дарвоқе, кўрик-танловнинг вилоят босқичида туманимиз вакиллари ёш иқтидор эгалари ўзларининг истеъдодларини намойиш этиб, фольклор ва оркестр йўналишларида фахрли II – ўрин, рақс йўналишида эса қизларимиз III – ўринга эгалик қилишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: