Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: БОЛАНГИЗ БОҒЧАГА ЯКШАНБА КУНИ ҲАМ БОРАДИ

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: БОЛАНГИЗ БОҒЧАГА ЯКШАНБА КУНИ ҲАМ БОРАДИ

Бола тарбиясида мактабгача таълим муассасасининг ўрни бўлак. Негаки, ушбу давр фарзандларимизнинг энг муҳим ривожланиш босқичига тўғри келади. Шундай экан, ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан шаклланаётган боланинг ҳаётидаги ушбу ёш оралиғини шунчаки четда қолдириб ёки бефойда ўтказиб юборишга асло, ҳаққимиз йўқ.

Жорий йилнинг январидан мактабгача таълим муассасалари пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Эндиликда давлат МТМ лари ота-оналар учун қулай шаклда ишлай бошлайди. Тўғрироғи, улар иш куни тугагач, шунингдек, дам олиш кунлари ишлашлари ҳамда қўшимча тўгараклар фаолиятини ташкил этишлари мумкин.

Янги буйруққа кўра, туманимиздаги 1 ва 2 -сонли МТМларда иш куни тугагандан кейин ва якшанба кунлари болалар парвариши, уларга қараш ва ўқитиш борасида тўгараклар ташкил этилган. 1 – сонли МТМ да 6 та тўгаракда 140 нафар, 2 – сонли МТМда 7 та тўгаракда 160 нафар тарбияланувчилар рўйхати шакллантирилди.

Мазкур МТМларнинг ўқув дастуридан спорт-соғломлаштириш, бадиий-эстетик тўгараклар, фан тўгараклари ўрин олган.

Шу тариқа пуллик хизматларнинг жорий этилиши нафақат МТМ иш жадвалини ота-оналар учун қулай қилиш, балки ходимларга ортиқча иш учун ҳақ тўлаш ва қўшимча мутахассисларни жалб қилиш имкониятини яратади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: