Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бизда қанча Оилавий тадбиркор бор?

Бизда қанча Оилавий тадбиркор бор?

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўлида тўлиқ эркинлик бериш, амалиётда "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган тамойил асосида ислоҳотлар бошланган. Айниқса мамлакатимизда айнан оилавий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароит ва бу орқали янги иш жойлари яратишга эътибор ортди. Мисол учун, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бугун банкларда имтиёзли 8 % кредитлар берилмоқда. Йил бошидан буён Давлат хизматлари Учқудуқ туман маркази томонидан 10 га яқин оилавий корхоналар рўйхатга олинди. Тан олиб айтишимиз керакки, одамларнинг оилавий тадбиркорлик субъектларига берилган қонуний имтиёзлар ҳамда қулайликлар ҳақида етарлича тушунчага эга эмас. Энг аввало, оилавий тадбиркорлик нима деган саволга жавоб топиш керак. "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунда унга шундай таъриф берилган:

«Оилавий тадбиркорлик бу оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир. Тадбиркорликнинг ушбу йўналишининг ўзига хос жиҳатларидан бири шуки, у ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади, шунингдек, юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга ошириш мумкин».

Оилавий тадбиркорликнинг бир қатор афзалликлари мавжуд:

-оилавий корхона ўз мулкига эга бўлиши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин;

-оилавий корхона иштирокчилари устав фондини энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан паст бўлмаган миқдорда мустақил белгилашлари мумкин;

-оилавий корхона оила яшаб турган турар жойда фаолият юритиши ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни шу жойнинг ўзида сотиши мумкин.

Хорижий тажриба таҳлилининг кўрсатишича, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва аҳоли даромадларининг юқори даражасини таъминлашда оилавий тадбиркорликнинг аҳамияти ва роли муҳим ўринга эга.

Ҳозирги вақтда дунё мамлакатларида кичик бизнеснинг аксарият қисми оилавий корхона шаклида иш юритмоқда. Европа давлатлари ялпи миллий маҳсулотининг 40-50 фоизини, Осиё мамлакатларида 65 фоиздан 82 фоизгачасини, Лотин Америкасида 70 фоизга яқинини оилавий бизнес ишлаб чиқаради. АҚШ иқтисодиётида унинг улуши 95 фоиздан зиёд миқдорни ташкил этади.

Демак ҳаёт билан ҳамнафас юрмоқчи бўлсангиз, ёки чет эл тадбиркорларидек миллионерга айланмоқчи бўлсангиз Оилавий тадбиркорга айланинг!

Умарқул Худойқулов,

Учқудуқ туман Давлат хизматлари маркази директори

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: