Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Кўз ёшларга – ёшлар сабаб...

Кўз ёшларга – ёшлар сабаб...

Халқимизнинг азалий одатларидан бири байрам-ҳайит кунларида совға-саломлар билан беморлар, якка-ёлғизлар ҳолидан хабар олишади. Бу аънана бугунги кунда ёшлар орасида ҳам бардавом оммалашаётганлиги қувонарли. ШКБ ёшлари "Ҳар ким эътиборда” акцияси доирасида Учқудуқда яшовчи якка-ёлғиз қариялар хонадонда бўлишди. Габдуллина Роза Галимовна 1936 йил туғилган. Узоқ йиллар ШКБ меҳнат қилган. Аммо умрининг охирида ёлғиз яшаш унинг тақдирига битилди. Бир пайтлар ўзи ишлаган қадрдон корхонасидан ёшларнинг ташрифи Роза момонинг кўзларига ёш қалқитди.

– Давлатимиз томонидан берилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳимоялар мендай ёлғиз одам эҳтиёжларидан ортиб ҳам қолади дейди- Роза момо. –Аммо инсон неча ёшда бўлмасин эътибор у учун ҳамма нарсадан муҳим бўларкан. Бугун бир гуруҳ ёшларнинг "биз сиз ишлаган ШКбдан келдик” деганларидан яйраб кетдим. Демак мен ҳали ҳам ҳурмат билан эсловчилар бор экан. Уларни кўриб 20 ёшимда Учқудуққа ишлаш учун келган даврларим эсимга тушди.

Ана шундай қувончли кун 2-гуруҳ ногирони, 1940 йил туғилган Татьяна Леонидовна хонадонида ҳам бўлди. ШКб ёшлари ўзларининг совға-саломлари, энг асосийси қарияларимиз учун зарур бўлган эътибор билан ташриф буюришди.

 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: