Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Декларация топширдингизми?

Декларация топширдингизми?

Мамлакатимиз резидентлари учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасида қайд этилган даромадларига декларация асосида солиқ солинади.

Бундай даромадларга мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, жисмоний шахсларнинг фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олган даромадлари, асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари, икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари, солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари киради.

Жисмоний шахслар ушбу даромадлари бўйича жами йиллик декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши лозим. Декларация доимий яшаш жойи­даги давлат солиқ хизмати органига шахсан бориб топшириш, почта орқали буюрт­ма хат шаклида, шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz - электрон солиқ хизматлари порталидаги "Солиқ декларацияларини юбориш" интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонунчиликда солиқ декларациясини белгиланган муддатдан кечиктириб тақдим этган шахсларга нисбатан маъмурий, шунингдек, қўшимча ҳисобланган солиқни ўз вақтида тўламаган шахсларга нисбатан эса молиявий жарималар қўллаш кўзда тутилган. Шу сабабли декларация топшириши лозим бўлган жисмоний шахслар ҳисоботнинг якуний санаси - 1 апрелни кутмасдан, ҳозирданоқ яшаш жойларидаги давлат солиқ органларига бориб, жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишлари, ҳисобланган қўшимча солиқларни эса жорий йилнинг 1 июнига қадар тўлаб қўйишлари мақсадга мувофиқ.

Бир сўз билан айтганда, қонун доирасида тўланиши шарт бўлган тўловни фуқароларимиз ўз вақтида амалга ошира олишлари учун бугунги кунда шароит ҳам, вақт ҳам етарли.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: