Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги47-сон қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (бундан кейин – ЯТС) ўзгартиришлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат ҳақининг энг кам миқдори (бундан кейин – МҲЭКМ)Меҳнат кодексининг155-моддасига мувофиқ белгиланади. Унда кўрсатилишича, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида ЯТСнинг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорлари билан белгиланадиганэнг кам иш ҳақи миқдориЯТСга асос қилиб олинган. Ўзбекистонда 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори 202730 сўмни ташкил этади.

Бунда ўтган йил октябрда давлатимиз раҳбари ЯТСнинг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10%га, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15%га, 2-разряд бўйича 10%га ва 3-разряд бўйича 5%га ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқишни топширган (13.10.2018 йилдагиПФ–5553-сон Фармонга қаранг).

ЯТСнинг тариф коэффициентлари ўзгартирилганини ҳисобга олган ҳолда, энди республикамизда МҲЭКМ 577172,31 сўмни ташкил этади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: