Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди

Вазирлар Маҳкамасининг "Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан "Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди. Кўкрак нишони билан мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Туман (шаҳар) маданият бўлимлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигига, вилоятлар маданият бошқармаларига ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига ҳар йили 1 октябрга қадар тақдим этадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этадилар.

Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар маданият ва санъат соҳаси вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 ноябрга қадар вазирликка тақдим этадилар.

Кўкрак нишонига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 декабрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 10 декабрга қадар чиқарилади.

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали равишда топширилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: