Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қатор лавозимлар ва бошқармалар тугатилди

Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қатор лавозимлар ва бошқармалар тугатилди

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2019 йил 1 апрелдан:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва қонунийлиги устидан назорат қилиш Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Бош прокуратура тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қуйидагилар тугатилди:

бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;

Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;

туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими.

Ҳукуматнинг қатор кўрик-танловларни ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ "Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари”, Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини анъанавий тарзда ўтказиш белгиланган.

Қуйидагилар:

"Халқ чолғулари ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом;

Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом;

Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

"Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари”, Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгиланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига биноан танловларнинг махсус логотиплари ва совриндорлар учун статуэткалар зскизлари лойиҳаларини тайёрлайди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: