Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: “Азиз ватандошлар ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!”

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: “Азиз ватандошлар ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!”

Туман ҳокимининг 2019 йил 6 мартдаги 56/049-35 сонлихати билан тасдиқланган 21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тумандаги мавжуд маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари ҳамда корхона-ташкилотларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи тарғиботчилар гуруҳининг жойларга чиқиш манзилли дастурига мувофиқ,20 март соат 10-00 да "Мингбулоқ” ОФЙ да"Азиз ватандошлар ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” мавзусида маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

 

Маънавий-маърифий тадбирда "Учқудуқ” газетаси бош муҳаррири, ЎзМТДП депутати Р.Қодирова, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи А.Керуенбаев ҳамда кончилик касб-ҳунар коллежи директори, ЎзМТДП депутати Н.Нажмиддиновалар иштирок этди.

Овулдаги 7 нафар кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими томонидан 2 нафар нуроний онахон ва отахонга 50000 минг сўмдан пул берилди.

 

Эътиборлиси, овулда байрамга пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, ўтов қурилган. "Намунали қайнона, ибратли келин” кўрик-танлови ташкил этилган бўлиб, 6 нафар қайнона ўз келинлари билан иштирок этди. Танловда қайнона-келинлар 4 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов иштирокчилари "Сирға салуы”,"Унаштирув”, "Келин салом”, "Болани бешикка белаш”, "Тусауы кесар” сингари ўнлаб қозоқ халқининг миллий урф-одат ва анъаналарини саҳна кўринишлари орқали намойиш этишди.

Иштирокчилар номинацияларда совриндор бўлишиб, овул фуқаролар йиғини томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Шунингдек, тадбирдамиллий таомлар, миллий кийимлар, миллий ўйинларга алоҳида эътибор берилганлиги аҳамиятли бўлди. Бир томонда палов, бир томонда бешбармоқ, кўк сомса, кўк барак, қозоқ халқининг миллий таоми Наврўз гўжаси овул келинлари томонидан меҳр билан тайёрланиб дастурхонга тортилди.

Айниқса, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчилариҳамда "Қизилқум” маданият уйи жамоалари томонидан куйланган куй-қўшиқ ва рақслар даврага кўтаринки кайфият улашди.

Бир сўз билан айтганда, она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этганбу тадбир барчага бирдек манзур бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: