Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда 10 августдан мактаб ярмаркалари иш бошлади

Ўзбекистонда 10 августдан мактаб ярмаркалари иш бошлади

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан Республика болалар кутубхонасида мактаб ўқув қуроллари, дарсликлар, кийим-кечаклар, пойабзаллар кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фото: uzbekistonovozi.uz

2015/2016-ўқув йилига ҳам Ўзбекистонда пухта ҳозирлик кўрилди. Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув-услубий воситалар, компьютер, мебель жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Янги ўқув йили арафасида ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида 10 августдан 10 сентябрга қадар фаолият кўрсатадиган 1876 мактаб ярмаркаси ташкил этилди. Жумладан, йирик савдо мажмуалари, бозорлар, 970 умумтаълим мактабида ярмаркалар ўтказилмоқда. Тоғли ва чўл ҳудудларида юзга яқин автодўкон хизмат кўрсатмоқда. Уларда 26 турдаги ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви ташкил этилди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлиб, асосий турдаги маҳсулотларни аниқланган эҳтиёж асосида мутасадди компания ва ташкилотлар етказиб бермоқда.

Маҳсулотларни сақлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа чоралар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда савдоси ташкил этилаётган маҳсулотларнинг амалдаги стандартларга жавоб бериши ҳамда сифатини назорат қилаётир. Маҳсулотлар нархи сунъий тарзда ошиб кетишининг олдини олиш ва ярмаркаларда тўлов терминаллари узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан доимий назорат йўлга қўйилган.

– «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб борамиз, – дейди «Шарқ либослари» дизайн маркази дизайнери Нодира Ерметова. – Мактаб ўқувчилари учун формаларнинг коллекцияларини яратишда маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган табиий матоларни танлашга, мактаб кийимлари қулай, ихчам, замонавий ҳамда гигиеник талабларга мос бўлишига алоҳида эътибор қаратамиз.

«Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан ҳам янги ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўрилган. 3 миллион 100 минг дона қайта нашрдаги, 600 мингдан ортиқ янги нашрдаги дарсликлар тайёрланди. 1-синфлар учун «Меҳнат таълими», 4—5-синфлар учун «Жисмоний тарбия», ёрдамчи мактабларнинг 1-синфлари учун «Нутқ ўстириш» дарсликлари шулар жумласидан. Мактаб ўқувчилари учун ўқув, расм дафтарлари, ёзув ва қайд қоғози, 57 номдаги болалар адабиёти чоп этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: