Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Хуш келдинг баҳор, хуш келдинг Наврўз!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Хуш келдинг баҳор, хуш келдинг Наврўз!

Яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳор кириб келиши билан бутун борлиқ ўзгача тусда жилолана бошлайди. Табиат ҳам нафислик, илиқлик, ҳаётбахш наволар гирдобига тушиб қолади, гўё. Бундайин ўзгаришлар тўлалигича инсон табиатига кўчади.

Ҳа, Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводида ўтказилган бу йилги Наврўз шодиёналарида "олтин корхонанинг олтин одамлари” табиатида ана шундай меҳр, жўшқинлик, яратувчанлик, қувноқлик, саховатпешалик каби хислатлар намоён бўлди.

Байрам тадбири "Хуш келдинг баҳор, хуш келдинг Наврўз!” деб номланиб, заводнинг цех ва бўлинмалари жамоалари ўртасида "Қувноқ стартлар”, "Миллий таомлари”, "Супер палов”, "Баҳор маликаси” сингари кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ўтазилди.

Айниқса, анъанага айланган "Баҳор маликаси” кўрик-танловида 4 нафар иштирокчи 3 та шарт асосида ўзаро баҳслашдилар. Қизғин кечган беллашувлардан кейин Зарина Сафоева "Баҳор маликаси”, Дилдора Ишназарова "Энг мафтункор”, Дилдора Муҳаммедова "Энг латофатли”, Муҳайё Эшева "Энг истеъдодли” номинацияларида ғолибликни қўлга киритдилар.

Яна бир "Супер ош” танловида биринчи ўрин 4 - цех ошпази Тоҳир Элмуродовга, иккинчи ўрин 2 - цех ошпази Шерали Ақназаровга, учинчи ўрин 3 -цех ошпази Отабек Жабборовга насиб этди. "Миллий таомлар” баҳсида эса биринчи ўринга махфий – тартибот бўлими, иккинчи ўринга ЦЗЛ ва хўжалик бўлинмаси, учинчи ўринга 3 – цех жамоаси эгалик қилдилар.

Айниқса, "Миллий кураш” танловида иштирок этган полвонлар баҳсини тадбир иштирокчилари катта қизиқиш ва олқишлар билан кузатиб бордилар. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда мутлоқ ғолибликни 1 цехдан Самандар Содиқов қўлга киритди. Иккинчи ўринга тартибот хизматидан Шерзод Ҳусенов, учинчи ўринга БИООКС цехидан Маханов Жаҳонгир ва компрессор цехидан Нодир Каримов сазовор бўлишди.

Ўтказилган танловларнинг ғолиб ва совриндорлари 1-сонли Бирлашган касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Фильтрлаш, қуритиш, куйдириш цехининг қувноқлар ва зукколар жамоасининг ичак узди ҳангомалари, ҳазил ва мутойибага бой чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

"Хуш келдинг баҳор, хуш келдинг Наврўз!” байрам тадбирида "Учқудуқ” маданият уйи жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага кўтаринкилик улашди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: